Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.1998 й. 504-сон "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.1998 й.

N 504



АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР СОЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш хақида" 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 иил 13 майдаги 235-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-бандининг "д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 12, 44-модда.