Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2010 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2010 й.

N 243



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг

ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-1401-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 4 ноябрдаги

243-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 42-модда) 2-бандидаги "ва ёғ-мой" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 381-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 55-модда