Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2010 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2010 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув

ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил

23 мартдаги 50-сон қарори)


Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 13 майдаги

90-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорида:

а) 2 ва 5-бандлардаги "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти" сўзлари "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банд ва 1 - 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 141-модда.