Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.1997 й. 289-сон "Наманган вилояти Поп туманининг "Оқтау" массивидаги яйловлардан Фарғона вилоятига узоқ муддат билан ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.1997 й.

N 289




НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ПОП ТУМАНИНИНГ

ҚТАУ" МАССИВИДАГИ ЯЙЛОВЛАРДАН

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА УЗОҚ МУДДАТ

БИЛАН ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Фарғона вилояти томонидан кўп йиллардан бери Наманган вилоятининг Поп туманидаги "Оқтау" массивида 43 минг гектар яйловдан фойдаланиб келинганлигини ҳамда Фарғона ва Наманган вмлоятларида яйлов ерлар танқислигини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилояти Поп туманининг "Оқтау" массивидаги яйлов ерлардан 25.0 минг гектари Фарғона вилоятига 25 йил муддатга фойдаланиш учун қолдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Фарғона вилоятининг чорва молларини яйловларга олиб ўтиш жойларини белгилаш юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов