Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.1991 й. 182-сон "Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши Раёсатининг Ўзбекистон ноҳияси таркибида Фурқат ҳудудий ижроия қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.07.1991 й.
N 182
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ
КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН
НОҲИЯСИ ТАРКИБИДА ФУРҚАТ ҲУДУДИЙ
ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ИЛТИМОСНОМАСИ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши Раёсатининг халқ депутатлари Ўзбекистон ноҳияси Кенгаши таркибида Фурқат ҳудудий ижроия қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Киров ноҳиясидаги “Октябрь 40 йиллиги”, Партия XX съезди номидаги ва Шунқор қишлоқлари белгиланган тартибда унинг ихтиёрига берилсин.
2. Ташкил этилган янги бошқарув органларини сақлаш харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов