Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.1995 й. 151-сон "Тошкент вилоятидан Фарғона вилоятига ажратиб берилган ерларни қайтариш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.1995 й.

N 151




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН ФАРҒОНА

ВИЛОЯТИГА АЖРАТИБ БЕРИЛГАН

ЕРЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг 1985 йил 11 декабрдаги 614-сон қарори билан Тошкент вилоятидаги Бурчмулла ўрмон хўжалигидан чорва моллари боқиш учун 10 йил муддатга ажратиб берилган ердан Фарғона вилояти фойдаланмаётганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилоятининг Бурчмулла ўрмон хўжалигидан Фарғона вилоятига ажратиб берилган 29010 гектар яйлов ер фойдаланилмаётганлиги сабабли вилоятларнинг розилигига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига биноан Тошкент вилоятига қайтарилсин.


2. Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларига ер ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар кенгашининг 1985 йил 11 декабрдаги 614-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов