Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-12-сон, Молия вазирлигининг 81-сон "Хусусийлаштириш инвестиция фондлари томонидан махсус давлат кредитларини тўлаш тартиби ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 07.06.2004 й. Қарори (АВ томонидан 30.06.2004 й. 543-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2004 й.
N 543-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 07.06.2004 й. N 01/06-12 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.06.2004 й. N 81 |
ҚАРОРИ
Хусусийлаштириш инвестиция
фондлари томонидан махсус давлат
кредитларини тўлаш тартиби ва шартларига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли "Хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами 2003 йил 7-8-сон 63-б) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 20 октябрда 3, 30-01-12/246-сон билан тасдиқланган (1998 йил 23 ноябрь, рўйхат рақами 543) Хусусийлаштириш инвестиция фондлари томонидан махсус давлат кредитларини тўлаш тартиби ва шартларига иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кундан сўнг амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси
давлат мулкини бошқариш ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Давлат қўмитаси раиси М. Асқаров
Молия вазири М. Нурмуратов
*) Илова рус тилидаги матнида берилган
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 307-модда.