Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2010 й. 71-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги ПФ-4207-сон Фармонини бажариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2010 й.

N 71



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИККИНЧИ ЖАҲОН

УРУШИДАГИ ҒАЛАБАНИНГ 65 ЙИЛЛИГИ

НИШОНЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ

ВА НОГИРОНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 24 МАРТДАГИ

ПФ-4207-СОН ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги ПФ-4207-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги" юбилей медалларини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари тўлаш учун нақд пул маблағларининг тезкорлик билан ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 112-модда.