Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2004 й. 135-сон "Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2004 й.

N 135



КИНОВИДЕОМАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ, КЎПАЙТИРИШ, ДУБЛЯЖ ҚИЛИШ,

СОТИШ ВА УЛАРНИНГ ПРОКАТИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика "Маънавият ва маърифат" кенгашининг лицензия бериш тўғрисидаги қарорлари протоколини расмийлаштириш, лицензиялар ўз вақтида берилишини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 140-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 31-модда.