Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 122-сон, Марказий банк Бошқарувининг 218-В-2-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 11.11.2004 й. Қарори (АВ томонидан 19.11.2004 й. 1149-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2004 й.

N 1149-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.11.2004 й.

N 122


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.11.2004 й.

N 218-В-2


ҚАРОРИ



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб

жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни

қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган

маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида


(2004 йил 29 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2004 йил 7 сентябрда тасдиқланган 40-02-04-2004-сонли Нархномага асосан 2004 йил ҳосили пахта толасининг янги улгуржи харид нархлари белгиланганлиги муносабати билан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2002 йил 25 майдаги 66-сонли ва 218-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2002 йил 12 июнь, рўйхат рақами 1149 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 11-12-сон, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 93-модда) ўзгартириш иловага мувофиқ киритилсин.


2. Ушбу қарор 2004 йил пахта толасини сотишдан бошлаб кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Қарорга

ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб

жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни

қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган

маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш


1. 2-банд иккинчи хатбошидаги "олтмиш олти фоизи" сўзлари "олтмиш саккиз фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартириш "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ҳамда акциядорлик-тижорат Пахтабанки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 483-модда.