Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2007 й. 258-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2007 й.

N 258



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИГА ЙИГИРМА ФОИЗЛИ УСТАМА

ҲАҚ   БЕЛГИЛАШ   ТЎҒРИСИДА"   1997 ЙИЛ   3

ИЮЛДАГИ 339-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг

Олий ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"

2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-727-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-727-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчилари лавозимлари рўйхатининг "Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокуратура-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Кафедра бошлиғи

Катта ўқитувчи

Ўқитувчи

Бўлим бошлиғи

Бош мутахассис

Етакчи мутахассис

1-тоифали мутахассис

2-тоифали мутахассис".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 520-модда.