Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2009 й. ПҚ-1030-сон "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2009 й.

N ПҚ-1030


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШНИНГ

ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"акциядорлик жамиятлари бўлган юридик шахслар бўйича - қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ваколатига эга давлат органига";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 2-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 15-модда