Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.1992 й. ПФ-412-сон "Республика қишлоқ хўжалик корхоналарини қўшимча қийматдан бюджетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.05.1992 й.

N ПФ-412

РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК

КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТДАН

БЮДЖЕТГА СОЛИҚ ТЎЛАШДАН ОЗОД

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликларига, деҳқон ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига давлат томонидан қўшимча мадад бериш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалик корхоналари 1992 йилнинг 1 июнидан бошлаб қўшимча қийматдан солиқ тўлашдан озод қилинсин.


2. Жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига солиқ тўлашдан озод бўлиш ҳисобига олинган қўшимча маблағларни асосан иш ҳақини оширишга сарфлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларида меҳнат ҳақи жамғармасининг 70% га етказилишини таъминлаш тавсия қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Фармон бажарилишини ташкил этиш юзасидан 3 кун муддат ичида қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 7-сон, 279-модда