Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.04.2003 й. 1232-сон билан рўйхатга олинган 03.04.2003 й. МВ 49-сон ва МАИМҚВ 45-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 15 апрелда 1232-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2003 йил 3 апрелдаги

49, 45-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Уй-жой-коммунал хизматлар

ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул

тўловларининг механизми тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги “2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида” ПФ-3227-сон ва 2005 йил 13 апрелдаги “2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” ПФ-3596-сон фармонларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-120-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Компенсация пул тўловлари 2003 йил 1 апрелдан бошлаб қонун ҳужжатларига кўра берилаётган, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига жорий этилади ва ҳар ойда республикада белгиланган энг кам иш ҳақига фоиз нисбатида тўланади.



I. ИМТИЁЗЛИ ШАХСЛАР ТОИФАСИ

...