Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 26.08.2011 й. 25-сон "Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2011 й. 1481-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2011 й.

N 1481-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.08.2011 й.

N 25


БУЙРУҒИ


Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси,

ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган

ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш,

интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ

ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун

дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий

ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш

ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги

шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2011 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2005 йил 11 майдаги 48-сон буйруғи (рўйхат рақами 1481, 2005 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 176-модда) билан тасдиқланган Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                                  А. Ходжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 424-модда