Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 02.10.2004 й. 21/1-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.10.2004 й. 1419-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.10.2004 й.

N 1419




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.10.2004 й.

N 21/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий

ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 4 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.


3. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 31 августда 964-сон билан давлат рўйхатидан ўтган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларини чоп этиладиган ҳисоботига талаблари тўғрисида низом" ўз кучини йўқотади.


4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари Р.А. Ғуломов зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси в.б.                М. Жумагалдиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 43-сон, 458-модда.