Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 12.02.1991 й. ПФ-141-сон "Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг маошларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.02.1991 й.

N ПФ-141

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

МАОШЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Табиий, техника ва ижтимоий фанларнинг етакчи йўналишларига доир муҳим тадқиқотларни ривожлантиришни жадаллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари ва олимлар меҳнати учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишни рағбатлантириш мақсадида ва бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан:


1. 1991 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон ССР Фанлар академияси системасининг илмий ташкилотлари, Ўзбекистон ССР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ССР Халқ таълими вазирлиги, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими, Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ССР Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ССР Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон ССР Иқтисодиёт комитети, Ўзбекистон ССР Адлия вазирлиги ва жумҳурият Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бошқа ташкилотлар раҳбар, илмий ва бошқа ходимларининг мансаб маошлари 30 фоиз оширилсин.


2. Ана шу мансаб маошлари давлат бюджетидан ажратиладиган ва илмий ташкилотлар қидириб топаётган маблағлар ҳисобига шартномавий ишларни кенгайтириш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш ва бошқа тадбирлар ҳисобига баравар улушда оширилсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 97-модда