Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.1995 й. ПФ-1034-сонли Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.01.1995 й.

N ПФ-1034



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик юритувчи субъектларни руйхатга олиш жараёнини осонлаштириш ва тартибга солиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини хорижий сармоя иштирокида амалга оширадиган янги тузиладиган корхоналарни ҳуқуқий жиҳатдан экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш вазифаси 1995 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юкланиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур корхоналарни рўйхатга олиш вазифасидан озод қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан зарур келишувни таъминлаб, қўшма корхоналарни конунда белгиланган тартибда рўйхатга олсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшма корхоналар давлат реестрини, шунингдек хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ва ижро учун қабул қилинган ҳужжатларни уч ҳафта ичида белгиланган тартибда Адлия вазирлигига топширсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, олдин рўйхатга олинган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ушбу Фармонга мувофиқ қайтадан рўйхатга олинмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

- белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати илгари қабул қилган қарорлар, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов