Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ў3бекистон Республикаси Олий Кенгашининг 23.09.1994 й. 2019-XII-сон "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ў3БЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.1994 й.

N 2019-XII



"ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ер ости бойликлари тўғрисидаги"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1995 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

қонунларни "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштириш хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар киритсин;

Ҳукумат қарорларини "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қараб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикасининг 1976 йил 25 ноябрида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Ер ости бойликлари кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1976 йил, N 33, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1977 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг Ер ости бойликлари кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 16, 247-модда) 1995 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотади деб топилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси

вазифасини бажарувчи                                          Э. Халилов


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 10