Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 07.12.2001 й. 322-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.12.2001 й.
N 322-II
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 70-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 13-бандининг “г” кичик бандидаги “ер” деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 21-бандидаги “монеликсиз киришга” деган сўзлар “қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киришга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 22-24-сон