Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2011 й. ПҚ-1605-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2011 й.

N ПҚ-1605



РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Рамазон ҳайитини халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида” 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2011 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 31 августга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2011 йил 31 август дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов