Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2005 й. ПҚ-210-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2005 й.

N ПҚ-210



РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида” 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2005 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 3 ноябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини инобатга олиб, 2005 йил 3 ноябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов