Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2003 й. 517-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2003 й.

N 517




РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рўза ҳайити" муносабати билан 1991 йил 11 апрелдаги 193-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 25 ноябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2003 йил 25 ноябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайити байрамини жойларда муносиб тарзда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов