Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.1994 й. ПФ-796-сон "1994 йилни Мирзо Улуғбек йили деб эълон этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.03.1994 й.

N ПФ-796



1994 ЙИЛНИ МИРЗО УЛУҒБЕК ЙИЛИ

ДЕБ ЭЪЛОН ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Улуғ ўзбек олими, мунажжим, математик, физик, меъмор, темурийлар сулоласининг муносиб давомчиси, йирик давлат арбоби Муҳаммад Тарағай - Улуғбек (Мирзо Улуғбек) таваллудига 600 йил тўлиши муносабати билан:

жамоат фикрини қувватлаб, алломанинг жаҳон илм-фани ва маданияти равнақига қўшган улкан ҳиссасини эътиборда тутиб;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 27-сессияси қарорига кўра Мирзо Улуғбек юбилейи жаҳон қадриятлари рўйхатига - 1994 йилда дунё миқёсида нишонланадиган байрамлар қаторига киритилгани ва шу муносабат билан ташкил этиладиган ҳалқаро тадбирларни ҳамда республикада олиб борилаётган улкан ҳайрли ишларни инобатга олиб;

ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларнинг илм-маърифатга бўлган интилишини рағбатлантириш ҳамда мустақил Ўзбекистон илм-фани ривожига кўмаклашиш мақсадида,

1994 йил Ўзбекистон Республикасида Мирзо Улуғбек йили деб эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 4, 95-модда