Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.2004 й. 127-сон "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш (KR2)" лойиҳаси доирасида Япония ҳукуматининг беғараз ёрдамидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2004 й.

N 127



"ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ (KR2)" ЛОЙИҲАСИ

ДОИРАСИДА ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш (KR2)" лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб беришни ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг 420 млн Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири кўрсатиб ўтилган грант бўйича Айирбошлаш ноталарини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига беғараз ёрдамни олиш учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига грант маблағларига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш вазифаси юклансин.


3. Грант маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналар ва хизматлар лойиҳани амалга ошириш даврида божхона тўловларидан озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов