Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 20.03.2015 й. 214/8-сон "Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.04.2015 й. 2665-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.04.2015 й.
N 2665
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ
РАЁСАТИНИНГ
20.03.2015 й.
N 214/8
ҚАРОРИ
авторефератини расмийлаштириш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. Юсупов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 20 апрель, 15-сон, 185-модда