Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.1995 й. 308-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.1995 й.

N 308



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ

11-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Оғир юк кўтарувчи хорижий автомобиллар оқими кўпайиши муносабати билан транзит автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни тузатиш ва уларнинг шай туришини таъминлашга оид ишлар кескин ортиб кетганлиги кўпгина қўшимча харажатларни келтириб чиқармокда.


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори 5-бандига (Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сон қарори таҳририда) ўзгартириш киритилиб, иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва ҳудудга кирганлик учун олинадиган тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 150 АҚШ доллари миқдорида белгилансин".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов