Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 19.10.2008 й. 2008-42-сон "Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.11.2008 й. 1500-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2008 й.

N 1500-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.10.2008 й.

N 2008-42


ҚАРОРИ



Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий

тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича

ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул

қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2008 йил 14 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг (2005 йил 29 июль, рўйхат рақами 1500 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 238-модда) 14-банди биринчи хатбошисидаги "икки кундан ошмаган муддатда" сўзлари "уч кундан ошмаган муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 448-модда.