Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 12.10.2002 й. 519 (23/8)-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.01.2003 й. 1199-сонбилан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2003 й.

N 1199




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.10.2002 й.

N 519 (23/8)


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 24 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни 3, 7 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва Давлат бюджетининг касса ижроси департаменти (Д.А. Орипов) га ушбу Низомни 10 кун муддат давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этсин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 февралдаги 462-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Йўриқноманинг (2000 йил 18 мартда 912-сон билан рўйхатга олинган, "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий актларнинг Бюллетени", 2000 й., 6-сон) номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш юзасидан жавобгарлик Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари М.Р. Жумагалдиевга юклатилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                              Ф.М. Муллажанов