Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2016 й. 173-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2016 й.

N 173



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "АЛИШЕР НАВОИЙ

НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ

ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 2016 ЙИЛ 13 МАЙДАГИ

ПФ-4797-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонига мувофиқ Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети Самарқанд давлат университети деб қайта номлансин.


2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 237-модда