Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2016 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2016 й.

N 131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ

ХИЗМАТИ ТИЗИМИДА РУХСАТ БЕРИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага*;

Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамияти тадбиркорлик субъектлари орасида кенг ёритилишига доир тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 192-модда