Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиёт мақсадида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисида Англашув Меморандуми (Доха, 2010 йил 24 ноябрь)
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан
Қатар давлати ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиёт мақсадида
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисида
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
атроф-муҳит муҳофазаси, барқарор тараққиёт мақсадида табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик қилишни ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотларда барқарор тараққиёт
...