Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 21.09.2016 й. 561-сон "Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.09.2016 й. 2754-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2016 й.

N 2754-1




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

21.09.2016 й.

N 561


БУЙРУҒИ



Менежмент тизимларини сертификатлаштириш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2754, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасидаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.



Бош директор                                                      А. Курбанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 456-модда