Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисида Битим (Тошкент, 1997 йил 18 июнь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон

Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон

Республикаси ва Озарбайжон Республикаси

фуқароларининг визасиз сафар

қилишлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш, фуқароларининг сафар қилишларини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Бир Томон давлати фуқаролари ушбу давлатда амалда бўлган келиш ва рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя қилган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳамда ушбу Битимга 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кириб келиш, ундан чиқиб кетиш ҳамда унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар,

Томонлар давлатлари фуқароларининг ўтиши Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали амалга оширилади.



2-модда


Томонлар давлатларининг учинчи давлатларда истиқомат қилувчи фуқаролари ушбу Битимга 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган ҳ

...