Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий ахборотни айирбошлаш тўғрисида Битим (Алмати, 1997 йил 2 июнь)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон
Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий
ахборотни айирбошлаш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
ҳуқуқий ахборотни айирбошлаш соҳасида тўғридан-тўғри доимий алоқаларни ривожлантиришга бўлган ўзаро хоҳиш-истакдан келиб чиқиб,
ҳар икки давлат мустақиллиги ва суверенитетини ҳуқуқий таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳим аҳамият бериб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар эълон қилишга очиқ бўлган давлатлараро айирбошланиши керак бўлган норматив
...