Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 28.02.2017 й. 42-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2864-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2017 й.

N 2864




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.02.2017 й.

N 42-мҳ


БУЙРУҒИ



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 50-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2562, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 100-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                               М. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 140-модда