Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-15-сон "Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситаларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 10.04.2017 й. Қарори (АВ томонидан 20.04.2017 й. 2233-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2017 й.

N 2233-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.04.2017 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.04.2017 й.

N 2017-15


ҚАРОРИ



"Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга

мўлжалланган асосий воситаларга мол-мулк

солиғи  бўйича  имтиёзни  қўллаш  тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш

тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 27 майдаги 34, 2011-18-сон "Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситаларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2233, 2011 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 243-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Б.Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

  

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 281-модда