Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2017 й. 455-сон "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2017 й.

N 455



"МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗЛАРИДА ЯШАЙДИГАН

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ВА КЕКСАЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши ташкил этилсин.

Белгилансинки:

"Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши (кейинги ўринларда - Эксперт кенгаши) таркиби Агентлик ходимлари, малакали мутахассис ва экспертлардан иборат бўлади;

Эксперт кенгаши таркиби ва фаолият кўрсатиш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан белгиланади;

Заруратга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи асосида ҳудудий эксперт кенгашлари ташкил этилиши мумкин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Эксперт кенгаши Жамғармани бошқарувчи орган ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Республика васийлик кенгашининг:

айрим ногиронлиги бўлган болалар "Мурувват" интернат уйларида олдин ногиронлиги бўлган болалар "Мурувват" интернат уйларида тарбияланган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши ва ҳолати хусусиятларини инобатга олиб улар учун бўлимлар ташкил қилиш;

тижорат банкида ҳисоб рақамига эга бўлган Тошкент шаҳар 2-сон ногиронлиги бўлган болалар "Мурувват" интернат уйида ижтимоий шериклик доирасида махсус бўлим ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Интеллектуал ривожланишда ижобий динамикага эга бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларни кейинчалик жамиятга интеграция қилиш учун уларнинг мустақил ҳаётий ва меҳнат кўникмаларини ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш тадбирларини амалга ошириш бўлимнинг асосий мақсади ҳисобланади.

7. Белгилансинки:

"Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида даволаш-меҳнат терапиясини амалга ошириш ва реабилитация қилиш мақсадида юридик шахс ташкил этмасдан даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) цехлари, устахоналар ва ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилиши мумкин, уларнинг товарларини сотишдан олинган даромадлар интернат уйларнинг алоҳида бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида жамланади ва улардан (товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин) қаттиқ ва юмшоқ инвентарь сотиб олиш, шунингдек "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланилади.

Жамғарманинг Агентликнинг ҳисобварақларида жамланадиган маблағларидан, шу жумладан тижорат банкида очилган хорижий валютадаги ҳисобварағидаги маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Агентлик томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 619-модда