Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 81-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-30-сон "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 19.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 22.06.2017 й. 1750-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2017 й.

N 1750-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.06.2017 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.06.2017 й.

N 2017-30


ҚАРОРИ



Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш,

унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 107, 2007-64-сон қарори (рўйхат рақами 1750, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди "в" кичик бандидаги "икки мартадан кўп" деган сўзлар "икки марта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б.Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 564-модда