Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.05.2017 й. ПҚ-2985-сон "Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2017 й.

N ПҚ-2985



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ

ТУГАТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 22 майдаги

ПҚ-2985-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан

тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий

тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартишлар


1. 34-бандида:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агар мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штамплари";

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 46-бандининг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штамплари".


3. 47-бандида:

иккинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказган орган" сўзлари "камерал назоратни ўтказади" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "икки ҳафта мобайнида" сўзлари "бир ҳафта мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 386-модда