Молия вазирлигининг 85-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-33-сон "Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 24.07.2017 й. 2902-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.07.2017 й.
N 2902
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 20.07.2017 й. N 85 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 20.07.2017 й. N 2017-33 |
ҚАРОРИ
Республика истеъмолчиларига электр энергияси
ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини
шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни
ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Б. Ходжаев |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 31 июль, 30-сон, 749-модда