Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 й. 562-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2017 й.

N 562




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ

БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ВА

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ

БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 05.01.2018 й. 7-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тасдиқланган Намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомлар тасдиқланишига ҳамда уларнинг ўз фаолиятини ушбу низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 777-модда