Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 й. 720-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.09.2017 й.
N 720
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт
давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил
29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Ж. Қурбонов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 13 сентябрдаги
720-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1002-модда