Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2018 й. 103-сон "Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.02.2018 й.
N 103
АРИЗА БЕРУВЧИ-УЙ ҚУРУВЧИНИНГ
2017-2021 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА
ЯНГИЛАНГАН НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА
АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИШ ДАСТУРИДА ИШТИРОК
ЭТИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон, "Осиё тараққиёт банки иштирокида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2812-сон ҳамда "2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришда иштирок этувчи потенциал уй қурувчиларни танлаб олиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ариза берувчи-уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 106-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 19 февраль