Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битим (Душанбе, 2018 йил 9 март)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Тожикистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида фуқароларнинг ўзаро

келиб-кетишлари тўғрисида

БИТИМ



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ва ўз давлатлари фуқаролари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга интилган ҳолда,

иккала давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетиш қоидалари ва шартларини тартибга солиш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. 1- ва 2-иловаларда санаб ўтилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатлари эгалари бўлган Томонлар давлатларининг фуқаролари визасиз 30 суткагача Томонлар давлатлари ҳудудига киришлари, чиқишлари, ундан транзит ўтишлари ва унда вақтинча бўлишлари мумкин.


2. 30 суткадан ортиқ муддатга Томонлар давлатлари ҳудудларига кириш ва у ерда бўлишни кўзлаган Томонлар давлатларининг фуқаролари Томонлар давлатлари қонунчилиги билан ўрнатилган тартибга мувофиқ виза расмийлаштирадилар.



2-модда


1. Бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик, хизмат ва миллий паспортларига эга бўлган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ваклатхоналарининг ходимлари бўлсалар, кириб келгандан сўнг Томонлар қонунчилигида ўрнатилган тартибга мувофиқ

...