Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1991 й. 69-сон "Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг ташқи савдо ва хорижий мамлакатларбилан алоқалар бўлимлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1991 й.

N 69



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МССЖ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ,

ВИЛОЯТ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ТОШКЕНТ

ШАҲАР ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ТАШҚИ

САВДО ВА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР

БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЛИМЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ягона ташқи иқтисодий сиёсатни ўтказиш ҳамда вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва бошқа ташкилотлар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, ташқи бозорда умумжумҳурият манфаатларига риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия қўмиталари ташқи иқтисодий алоқалар бўлимлари сонини ва уларни сақлашга ажратилган маблағларни 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ихтиёрига ўтказсинлар.


2. Ўзбекистон ССЖ Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ЎзССЖ Молия вазирлиги билан биргаликда, 1992 йилда хўжалик ҳисобига ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтган ҳолда жумҳурият бюджети маблағлари ҳисобидан Қўмитанинг ҳудудий бўлимларини маблағ билан таъминлашни белгиласин. Ўзбекистон ССЖ Ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ҳудудий бўлимларининг сони 2-иловага мувофиқ белгилансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов