Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2018 й. 101-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.02.2018 й.
N 101
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 30
ИЮЛДАГИ 374-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида йўловчиларга кўрсатилаётган божхона хизматларининг сифати ва самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3447-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги "3926" рақамлари "4037" рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 февраль