Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2018-30-сон, Молия вазирлигининг 80-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-30-сон "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 19.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 01.05.2018 й. 2792-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2018 й.

N 2792-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2018 й.

N 2018-30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2018 й.

N 80


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2018 й.

N 01-02/8-30


ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат

ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш

материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар

томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-16, 33, 01-02/8-25-сон "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2792, 2016 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 246-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


  

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 374-модда