Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 25.05.2018 й. 296-мҳ-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.05.2018 й. 2862-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2018 й.

N 2862-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.05.2018 й.

N 296-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизмати ходими лавозимига биринчи марта

тайинланган шахсларнинг адлия органларида

стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги

низомнинг 6-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 40-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2862, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон‚ 138-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Стажировка Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси‚ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари (бундан буён матнда масъул бўлинма деб юритилади) томонидан ташкил қилинади.".


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳуқумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилингин кундан эътборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                            Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 449-модда