Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бош прокуратуранинг 25-қ-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-10/12-сон "Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 25.05.2018 й. Қарори (АВ томонидан 19.06.2018 й. 3024-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2018 й.

N 3024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

25.05.2018 й.

N 25-қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

25.05.2018 й.

N 01/15-10/12


ҚАРОРИ



Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни

сотиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 56-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Адлия вазирлигининг 2006 йил 29 декабрдаги 01/19-18/08, 37-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1649, 2006 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 524-модда);

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлигининг 2014 йил 19 февралдаги 01/19-26/04, 2-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1649-1, 2014 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 86-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош прокурор

О. Муродов

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси

раиси

Р. Гулямов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 505-модда